Саломатлик акцияси


Қорақалпоғистон тиббиёт институти томонидан 7 апрель – Бутунжаҳон саломатлик куни муносабати билан Нукус деҳқон бозорида «Саломатлигингизга эътибор қаратинг!» шиори остида акция ўтказилди.

Тадбир доирасида институтнинг битирувчи курс талабалари томонидан шаҳар аҳолиси ва меҳмонларга бепул тиббий тавсиялар берилди. Шунингдек, одамлар гавжум жойларда масофани сақлаш ва албатта ниқоб тақиб юриш зарурлиги, вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтиб туришнинг аҳамияти тўғрисида тарғибот ишлари олиб борилди. Бундай акциялар аҳолининг тиббий маданиятини ошириш ва уларнинг саломатлигига янада эътиборли бўлишида муҳим аҳамият касб этади.

Талаба-ёшлар томонидан аҳолига саломатлик мавзусидаги буклетлар ва тиббий ниқоблар бепул тарқатилди.