Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги “Вақф” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали томонидан муборак Рамазон ойи олдидан хайрия тадбири ўтказилди.
Унда Нукус шаҳридаги 40 та, ҳар бир тумандан 10 та, жами 200 та кам таъминланган,боқувчисини йўқотган оилага 36 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
— Бундай хайрия тадбири муборак Рамазон ойи арафасида ўтказилаётгани билан аҳамиятли, — дейди “Вақф” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиали раиси Исломбек Тажетдинов.
Шу куни Нукус шаҳри “Қумбыз овул” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи А.Шукириллаев ва А.Холмуратовларнинг хонадонидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.