Чимбой туманида “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз!” шиори остида ёшлар ўртасида 2000 метр масофага кросс югуриш бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Туман ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкил этилган мусобақада 200 дан зиёд спортсевар ёшлар иштирок этди.
Қизлар ўртасида М.Оразимбетова мусобақа ғолиби бўлди. М.Нургабуллаева иккинчи, А.Жумамуратова учинчи ўринни қўлга киритди.
Ўғил болалар ўртасида А.Жумамуратов маррага биринчи бўлиб етиб келди. М.Бийсенбоев иккинчи, Н.Тагабергенов учинчи ўринни эгаллади.