Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси,Нукус туман бўлими, ДХХ Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган оператив тадбирлар чоғида 8,5 миллион сўм эвазига ер ажратилишида ёрдам беришни ваъда қилган фуқаро қўлга олинди.
Нукус қурилиш бошқармасининг собиқ ходими Н.К. фуқаро Р.Б. нинг ишончига кириб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали унга автосервис қуриш учун ер ажратиб беришни ваъда қилган. Н.К жорий йилнинг 8 апрель куни Нукус шаҳрида фуқаро Р.Бдан талаб қилинган пулни олаётган вақтида қўлга олинди.
Ҳолат бўйича департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Нукус тумани бўлими томонидан фуқаро Н.К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.