Томорқадан 30-40 миллион даромад топса бўлади


Сўнгги йилларда Амударё туманидаги кўпгина хонадонлар томорқа ерлардан самарали фойдаланиш борасида намуна бўлиб келмоқда.

Эътиборлиси, томорқадан самарали фойдаланиб келаётган оилалар иш-тажрибаси республикамиз бўйлаб оммалашмоқда.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекис­тон-Либерал демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарат раҳбари, Жўқорғи Кенгес депутати Шарапат Отемисов, Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Муқаддас Бекназаровалар томорқачилик билан шуғулланувчи хонадон эгалари билан мулоқот қилди.

Жумладан, “Таш-ёп” овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Озод Аташов тўрт нафар фарзанди билан иссиқхонада турли қишлоқ хўжалиги экинлари ва гул кўчатларини парвариш қилиб келмоқда. Уларнинг қўшниси Разия Қўчқарова ҳам ҳар йили томорқасида кўчат етиштириб 30-40 миллион сўм атрофида даромад топади.

Партия вакиллари тумандаги “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар билан ҳам суҳбат ўтказдилар.