Спортнинг якка кураш тури бўйича ихтисослаштирилган республика болалар ва ўсмирлар спорт мактабида «Пандемияни спорт билан енгамиз!» шиори остида умумтаълим мактаблари орасида спортнинг кураш тури бўйича 2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлар орасида Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти Қорақалпоғистон бўлими биринчилиги ўтказилди.
Мусобақада туман ва шаҳар босқичида ғолиб бўлган ўн икки вазн тоифасидаги жами 221 нафар спортчи қатнашди. Мусобақа якунида жамоа ҳисобида Кегейли тумани жамоаси биринчи, Амударё тумани жамоаси иккинчи, Қўнғирот ва Қораўзак туманлари жамоалари учинчи ўринни эгаллашди.