Нукус горнизони Офицерлар уйида “Гиёҳвандликка қарши курашамиз” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Нукус ҳарбий прокуратурасининг ташаббуси билан ўтказилган тадбирда горнизон ҳудудида жойлашган ҳарбий бўлимларда хизмат бурчини ўтаётган ҳарбийлар иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар, мустақил юртимизда бу иллатга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар хусусида алоҳида тўхталдилар.