Мураббий ва ҳакамлар учун семинар


Яқинда пойтахтимиздаги ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаб-интернатида юртимизда оғир атлетика спорт турини янада ривожлантириш ва мазкур спорт тури мураббийларининг маҳоратини ошириш мақсадида илмий-методик ўқув семинар ўтказилди.

Семинар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги “Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпиада ва XVI Паралимпия ўйинларида иштирок этишга тайёрлаш тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш, шунингдек  ­Ўзбекистон оғир атлетика федерациясининг Қорақалпоғистон бўлими томонидан Қорақалпоғистон терма жамоаси спортчиларини Олимпиада ўйинларига босқичма-босқич тайёрлаш мақсадида ўтказилди.