«Истиқболли авлод» ижтимоий-ахборот марказининг «Хавфсиз келажак» лойиҳаси доирасида АҚШнинг кичик грантлар дастури ҳомийлигида Беруний туманида тренинг ўтказилди.
Лойиҳанинг асосий мақсади 14-28 ёш оралиғидаги ёшларнинг таъқиқланган оқимларга кириб кетишининг олдини олиш, «ижтимоий онгни бошқариш»нинг аҳамиятини ўргатиш ва уларда танқидий фикрлашни ривожлантиришдан иборат. Амалий машғулотлар доирасида иштирокчилар гуруҳларга бўлиниб, экстремистик ташкилотлар таъсирига тушиб қолган инсон психологиясида кечадиган ўзгаришлар ҳақида фикр юритдилар.
Бундай тадбирлар «Истиқболли авлод» республика ижтимоий ахборот маркази ва Ёшлар агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси билан биргаликда барча туманларда ўтказилади.