Ўн ойдирким, сени изласам,
Юракка ниш урар айрилиқ,
Ҳижронзада кўнглим гуллари,
Сўлиб борар, рангги сап-сариқ.
Қандай бир қиз эдингга синглим!
Йигитлардай олов, мард-майдон,
Кулни тутсанг, олов қилардинг,
Оловлардан ясардинг гулхан!
Бу гулханнинг оти — яхшилик,
Ўрлаб борар кўкка тинмайин,
Яхшиликдан ҳайкаллар ясаб,
Ном қолдирдинг ўзинг билмайин!..
Шириной Раззақова.