БАРЧАМИЗНИНГ БУРЧИМИЗ


Ёнғинлар ва бошқа кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш нафақат фавқулодда вазиятлар бўлими балки, ҳар бир фуқаронинг вазифасидир. Ҳар қандай бахтсиз ҳодисаларнинг юз бермаслиги учун, аввало қурилиш ишлари давомида бинолар бирламчи ёнғин ўчириш асбоб-ускуналари билан таъминланиши ва пайвандлаш ишлари «Электр ускуналарини ўрнатиш қоидалари»га мувофиқ олиб борилиши, газ тармоғида ностандарт резина шлангаларидан, ҳудудларда очиқ алангадан ва ёнғин хавфини келтириб чиқариши мумкин бўлган воситаларидан фойдаланмаслик лозим.

Ҳар бир инсон янги уй ёки бинога кўчиб ўтар экан, у ерда тинч-хотиржам, хавф-хатардан ҳоли яшашни ва ишлашни истайди.

Фуқароларимизнинг ана шу истагини рўёбга чиқариш барчамизнинг бурчимиз.

Ш.ТУРСУНБАЕВ,

Хўжайли тумани ФВБ Норматив-техник бўлинмаси бошлиғи, катта лейтенант.