Бўзатов туман ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, яқинда Тошкент шаҳрида спортнинг Шотокан каратэ-до тури бўйича ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида туман ёшлари 4 та олтин, 3 та кумуш ҳамда 3 та бронза медалини қўлга киритди.
— Мен 4 йилдан буён мазкур спорт тури билан шуғулланаман, — дейди туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси Гулжамал Жандуллаева. — Эътиборлиси, тўрт маротаба Ўзбекистон чемпиони бўлдим. Мусобақа жуда ҳаяжонли ўтди. Унда Навоий, Сурхондарё ҳамда тошкентлик тенгдошларим билан беллашиб, ғолиб бўлдим. Келажакда бунданда катта ютуқларга эришиб, юртимиз довруғини дунёга танитиш ниятидаман.
Ғолиб спортчиларни Нукус темир йўл вокзалида тантанали кутиб олиш маросими ўтказилиб, унда туман ҳокимлиги, жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда болалар ва ўсмирлар спорт мактаби вакиллари иштирок этди.