Бугунги кунда Шўманой туманида аҳоли, айниқса, ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Жўраев, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг масъул ходими Э.Икрамовлар Шўманой туманида бўлиб, ёшлар билан учрашди. Уларнинг таклиф ва муаммоларини тинглади. Шу куни туман ҳокими Б.Янгибоев, сектор раҳбарлари ҳамда меҳмонлар иштирокида мактабга узоқ масофадан қатнайдиган 5 нафар ўқувчига велосипед ҳамда 2 нафар ёшга ўзини ўзи банд қилиши учун пайвандлаш ускунаси ва қурилиш воситалари топширилди.
Бу каби эътибор ёшларнинг чуқур билим олиши билан бирга уларнинг бандлигини таъминлашда ҳам муҳим омил бўлмоқда.