Соҳа ходимларига кўкрак нишонлари топширилди


Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими ­вазири Р.Реймов ҳамда Кегейли тумани ҳокими ­Д.Утемуратовлар иштирокида туман халқ таълими бўлими ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда бугунги кунда ёшларга қаратилаётган эътибор, уларнинг сифатли таълим-тарбия олишлари, ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, алоҳида намуна кўрсатиб келаётган ўқитувчи педагогларни рағбатлантириш шунингдек, турли танлов ва мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида сўз юритилди.

Спортнинг оғир атлетика ҳамда бадминтон тури бўйича Ўзбекистон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган бир қатор ёшларга қимматбаҳо совғалар топширилди. Шунинг­дек, туман ёшларининг ютуқлари инобатга олиниб, бир қатор мутасадди раҳбар ва ходимлар Қорақалпоғис­тон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан “Қорақалпоғистон халқ таълими аълочиси” кўкрак нишонлари билан тақдирланди.