Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлашда нодавлат нотижорат ташкилотлари лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мавзусида Давлат гранти учун 2-танловини эълон қилади


Танловга давлат рўйхати ва ҳисоб рўйхатидан ўтган фуқаролик жамияти институтларининг қуйидаги йўналиш (номинация)лардаги лойиҳалари қабул қилинади:

1. Ўсмирлар ва ёшлар орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, “Жаҳолатга қарши маърифат” тамойили асосида кенг тарғибот ишларини амалга оширишда замонавий инновацион ахборот –коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш;

2. Ёшларнинг маданиятини ошириш, улар орасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича ишлар ташкил этиш;

3. Ёшлар ва келажак авлодни атроф муҳитни ҳимоя қилиш, табиат ва унинг бойликларини қадрлаш руҳида тарбиялаш бўйича тарғибот ишларини олиб бориш, ёшларнинг экологик маданиятини ошириш.

Танловда иштирок этиш ва давлат гранти ажратилиши учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:

1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;

2. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳузуридаги Жамоат фондининг /QR_JAMOAT_FONDI  телеграмм каналида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;

3.  Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;

4.  Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

5.  Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;

6.  Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг илтимосномаси ва тавсия хатлари илова қилиниши мумкин.

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори -30,0 миллион сўмгача.

Ҳужжатлар 2021 йил 20 майдан 20 июнгача қабул қилинади.

Ҳужжатлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳузуридаги нодавлат нотижорат  ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди номига “Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: Нукус шаҳри И.Каримов гузари, 112-уй.

Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳузуридаги нодавлат нотижорат  ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг /QR_JAMOAT_FONDI  телеграмм канали орқали танишиш мумкин.

Маълумот учун телефонлар: (61) 222-71-69, 222-05-40.