Танловга давлат рўйхати ва ҳисоб рўйхатидан ўтган фуқаролик жамияти институтларининг қуйидаги йўналиш (номинация)лардаги лойиҳалари қабул қилинади:
1. Маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғинларида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш;
2. “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларининг амалга оширилиши юзасидан жойларда жамоатчилик назоратни таъминлаш;
3. Хотин-қизларнинг касбий ва тадбиркорлик кўникмаларини ошириш орқали уларни тадбиркорликнинг турли йўналишларига кенг жалб этиш;
4. Жамиятимизда руҳий тушкунликка тушган ва руҳий маслаҳатларга муҳтож хотин-қизларни жамоат ишларига жалб этиш бўйича ўқув-семинарларини ўтказиш.
Танловда иштирок этиш ва давлат гранти ажратилиши учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:
1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
2. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳузуридаги Жамоат фондининг /QR_JAMOAT_FONDI телеграмм каналида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;
6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг илтимосномаси ва тавсия хатлари илова қилиниши мумкин.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори -30,0 миллион сўмгача.
Ҳужжатлар 2021 йил 20 майдан — 20 июнгача қабул қилинади.
Ҳужжатлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди номига “Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: Нукус шаҳри И.Каримов гузари, 112-уй.
Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг /QR_JAMOAT_FONDI телеграмм канали орқали танишиш мумкин.
Маълумот учун телефонлар: (61) 222-71-69, 222-05-40.