Тўрткўл туманидаги “Ҳожи Абдулла Акбар” фермер хўжалиги биринчилардан бўлиб ғалла топшириш бўйича давлат шартнома режасини бажарди.
Туманда жорий йилда 3800 гектар ерда буғдой етиштирилган бўлса, шундан 316,7 гектарини уруғлик буғдой ташкил қилади.Ўрим-йиғим ишларида 14 та отряд шакллантирилган бўлиб, ғаллани манзилга етказишга 42 та техника жалб қилинди.
Жорий йилда туманда янги Тритикале буғдой нави ҳам экилди. Жами 5,7 гектар майдонга экилган ушбу навдан юқори ҳосилдорлик кутилмоқда.
Ғалла ўрим-йиғимига бағишланган кўргазмали семинарда мутасаддилар ва соҳа вакиллари буғдой далаларини кўздан кечириб, ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Тадбир якунида давлатга ғалла топшириш бўйича шартнома режасини биринчилар қаторида бажарган “Ҳожи Абдулла Акбар” фермер хўжалигига қимматбаҳо совғалар топширилди.