Маҳаллада ишлар қизғин


Бугунги кунда Беруний туманидаги «Палваш» маҳалла фуқаролар йиғинида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, бандлигини таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳудудда 5129 нафар аҳоли истиқомат қилади. Айни дамда “Темир дафтар”да  4 та оила, “Аёллар дафтари” да 52 та ҳамда “Ёшлар дафтари”да 240 нафар фуқаролар рўйхатга олинган. Боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган аёлларга тегишли мутасадди ташкилотлар, сектор раҳбарлари ҳамда ҳомийлар томонидан  озиқ-овқат, дори воситалари тарқатилиб, пластик ҳисоб рақамларига пул маблағлари ўтказиб берилди. 9 нафар хотин-қизларга тикув машиналари топширилди.

— Шунингдек, “Аёллар дафтари”даги  9 нафар аёлларимизга газ печкалари  топширилди, — дейди “Палваш” МФЙ раиси ўринбосари Ш.Гаппарова.

Бундан ташқари, ёшларга  фермер хўжалигидаги ғалладан бўшаган ер майдонларини ажратиб бериш ишлари ҳам қизқин олиб борилмоқда.