Қўнғирот туманида “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури доирасида 198 нафар ёшларга уй хўжаликлари учун 37 та парранда, 56 бош қўй-эчки, 107 бош қорамол бериш чоралари кўрилмоқда. Ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган 15 нафар ёшларга 3 миллиард сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратиш лойиҳалари ишлаб чиқилди.
Дастур бўйича 6 нафар ёш тадбиркорга имтиёзли шартлар бўйича 814 миллион 400 минг сўмлик кредит ажратилди. Натижада яна 31 ёшнинг бандлиги таъминланди.
Айни пайтда имтиёзли кредит ажратилган 6 нафар ёш тадбиркор томонидан олиб борилаётган ишлар қизғин паллага кирган. Шулардан бири Исмайил Қалендеров 196 миллион 400 минг сўм миқдордаги маблағни пластик ром ва эшиклар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳага йўналтирди.
Суратда: ёш тадбиркор Исмайил Қалендеров.
М.ҲАБИБУЛЛАЕВ олган сурат.