Одил судловни таъминлашда рақамлаштиришнинг аҳамияти


Қорақалпоғистон Республикасидаги барча судларнинг судьялари ва суд ходимлари учун Олий суднинг “Адолат” ахборот тизимлари комплекси ҳамда Интерактив хизматлар порталидан фойдаланиш бўйича ­билим ва кўникмаларини ошириш юзасидан ҳудудий ­тренинг бўлиб ўтди.

Таъкидланганидек, суд тизимига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш одил судловни амалга ошириш, судлар фаолиятининг очиқлиги, шаффофлиги ва тезкорлигини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШ халқаро ­Тараққиёт агентлиги ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси томонидан ўтказилаётган бундай ҳудудий тренингларнинг мақсади, республикамиздаги барча судларда суд раислари, судьялар ва суд ­ходимларининг “Адолат” ахборот тизимлари комплекси, унинг таркибига кирувчи ахборот тизимлари ва ресурслари, маълумотлар базалари, хизмат ва модуллардан шунингдек, олий суднинг интерфаол хизматлар порталида фойдаланиш ­бўйича билим ва амалий кўникмаларини шакллантиришдан иборат.

Тадбир давомида янги тизимнинг афзалликлари тушунтирилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олди.