Элликқалъа туманидаги Ахборот кутубхона маркази туман аҳолисининг севимли масканларидан бирига айланган.
Бугунги кунда кутубхонанинг умумий китоб жамғармаси 8612 номдаги 27132 дона китобдан иборат. Жумладан, 8569 номдаги ўзбек, қорақалпоқ, қозоқ, туркман ва бошқа тиллардаги болалар адабиёти, дарсликлар ва бошқа китоблар, 2 номдаги журнал, 6 номдаги газета, 35 та CD/DVD кўринишидаги адабиётлардан беъмалол фойдаланиш имконияти мавжуд.
Жорий йилда ҳам марказга бир қанча номдаги китоблар тақдим қилинди. Бундан ташқари, китоб жамғармасини тўлиқтириш, сақлаш ва уларни қайта ишлаш хизмати томонидан сайёр кутубхоналар учун бир қанча китоблар библиография жиҳатдан қайта ишланди. Бугунги кунда кутубхона ходимлари томонидан турли акциялар, учрашувлар ўтказилмоқда. Бундан кўзланган мақсад юртимизда китобхонликни кенг жорий этиш, ёшларни китоб ўқишга қизиқтириш, мутолаа маданиятини шакллантиришдан иборат.