Оқ йўл сизга, битирувчи!


Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида 2020-2021 ўқув йили якунларига бағишланган “Оқ йўл сизга, битирувчи!” мавзусида онлайн тадбир бўлиб ўтди.

Унда сўзга чиққанлар жорий ўқув йилида институтнинг бакалавриат ҳамда магистратура босқичларини муваффақиятли тамомлаётган ёшларни ва уларнинг ота-оналарини қутлаб, халқ хўжалигининг турли соҳаларида амалга оширадиган келгуси фаолиятида омад тилади.

Жорий ўқув йилида институтнинг бакалавриат кундузги таълим йўналишини 1546 нафар, сиртқи таълим йўналишини 643 нафар, иккинчи мутахассислик бўйича 37 нафар, шунингдек, магистратура мутахассислиги бўйича 167 нафар магистрант битириб чиқди. Ўтган ўқув йилида битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш кўрсаткичи бакалавриатда 71,1, магистратурада эса 80,4 фоизни ташкил этган бўлса, жорий йилда ушбу кўрсаткични янада яхшилаш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда.

Тадбирда битирувчилар ва уларнинг ота-оналари сўзга чиқиб, олий таълимга қаратилаётган эътибор, ғамхўрлик учун Президентимизга миннатдорлик билдирди.