Нукусда “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси мукофоти совриндори” танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги байрами муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида математика, физика, кимё, биология, инглиз тили, информатика ва ахборот технологиялари фанлари ўқитувчилари ўртасида республика танлови ўтказилди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, иқтидорли ўқувчиларни тайёрлаётган ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш, уларни қўшимча рағбатлантиришдан иборат.
Кўрик-танловнинг иккинчи босқичида жами 188 нафар иштирокчилар ўз билимларини синовдан ўтказди.
Танлов якунида ғолиблар аниқланиб, жорий йилнинг сентябрь ойида бўлиб ўтадиган якуний босқичга йўлланма олди.