ЭНГ НАМУНАЛИ МАКТАБ САРДОРЛАР КЕНГАШИ


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан октябрь ойи республика миқёсида «Бошланғич ташкилотлар фаолияти самарадорлигини ошириш ойлиги» деб эълон қилинган эди. Ушбу ойлик доирасида Қорақалпоғистон Республикасидаги умумтаълим мактаблари, академик лицей, касб-ҳунар коллежларидаги ёшлар етакчилари ва сардорларининг иш юритиш кўникмаларини ошириш мақсадида ўқув-семинарлар ташкил этилди.

Худди шундай тадбир Нукус шаҳридаги 18-сонли умумтаълим мактабида ҳам ўтказилди. Таъкидлаш лозимки, ушбу мактабда 2018-2019 ўқув йилида жами 1778 ўқувчи билим олмоқда. Шундан 1338 нафари «Камалак» болалар ташкилотига, 440 нафари Ўзбекистон ёшлар иттифоқига аъзо.

Мактабда 19 кишидан иборат сардорлар кенгаши тузилган. 2017 йил Фарғона вилоятида ўтказилган «Энг намунали мактаб сардорлар кенгаши» танловининг Республика босқичида мазкур мактаб сардорлар кенгаши 14 та жамоа ичида 3-ўринни эгаллаган.  Бундан таш­қари бошланғич ташкилот таркибида «Ёш ҳунармандлар», «Ёш китобхонлар», «Ўқувчи ёшлар театри», «Ёш қаламкашлар» тўгараклари, «Заковат» интеллектуал, «Мунозара» дебат, «Баркамол қизлар» клублари фаолият юритмоқда.

М.ҲАБИБУЛЛАЕВ олган сурат.