Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан давлатимиз раҳбарининг фармонига асосан бир гуруҳ 100 ёшдан ошган ватандошларимиз «Шуҳрат» медали билан тақдирланди.
Улар сафида Кегайли туманидан Алтин момо Жақсимуратова ҳам бор.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов байрам арафасида нуроний момо хонадонида бўлиб, юртимиз мустақиллигининг 30 йиллик байрами билан муборакбод этди. Табаррук онахонга «Шуҳрат» медали ҳамда байрам совғасини топширди.
— Бундай кунларга етказганига беҳисоб шукроналар қиламан. Осмонимиз мусаффо, юртимиз тинч, фарзандларимиз бахтли бўлсин. Биз кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган ғамхўрликдан мамнунмиз, — дея дуога қўл очди 101 ёшли Алтин момо Жақсимуратова.