Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони


ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ТИЗИМИДА АЛОҲИДА ЎРНАК КЎРСАТГАН ХОДИМЛАРДАН БИР ГУРУҲИНИ МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА

Мамлакатимизда таълим тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ўқув-тарбия жараёнига илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ўқувчиларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришдаги ташаббускорлиги ва фидойилиги, юқори малакали кадрларни тайёрлаш, жисмоний ва маънавий жиҳатдан баркамол авлодни шакллантириш, ёшларимизни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида буюк аждодларимизга муносиб ворислар этиб тарбиялаш борасидаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвон, орден ва медаллар билан мукофотлансин:

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими» фахрий унвони билан

Асетова Сарбике Алеуовна — Қонликўл туманидаги 4-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

Курамбаев Каримбай — Нукус давлат педагогика институтининг ўзбек адабиёти кафедраси профессори

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Кудярова Елизавета Савитовна — Қорақалпоғистон Республикаси 10-кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг рус тили фани ўқитувчиси

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Кошерова Абадан Тнишбаевна — Мўйноқ туманидаги 3-умумий ўрта таълим мактабининг география фани ўқитувчиси

«Дўстлик» ордени билан

Абдирова Гулаим Чаржауовна — Нукус шаҳридаги 1-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаби директори

Каландарова Райхан Амановна — Амударё туманидаги 36-умумий ўрта таълим мактабининг 7-А синф раҳбари, кимё фани ўқитувчиси

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

Кожалепесова Индира Оралбаевна — Мўйноқ туманидаги касб-ҳунар мактаби директори

Қулмуратов Айбек Омирханович — Шуманай туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг тасвирий санъат ва чизмачилик фанлари ўқитувчиси

Қурбаниязов Дауитбай Қалбаевич — Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Ижтимоий-маданий ривожланиш ва жамоат бирлашмалари масалалари қўмитаси раиси

«Шуҳрат» медали билан

Аметов Саламат Муратбаевич — Кегейли туманидаги 14-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси

Атаниязова Гулшат Сейтниязовна — Ибройим Юсупов номидаги ижод мактабининг қорақалпоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчиси

Каримова Айша Розимбаевна — Элликқалъа туманидаги 40-умумий ўрта таълим мактабининг 4-А синф раҳбари, бошланғич синф ўқитувчиси

Махамматдинова Лола Махамматдиновна — Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалининг бахшичилик йўналиши ўқитувчиси

Убайдуллаева Наргиза Кабуловна — Қорақалпоғистон Республикаси 1-Меҳрибонлик уйи тарбиячиси

Хакимова Гулчехра Азимовна — Тўрткўл туманидаги 40-умумий ўрта таълим мактабининг 7-Д синф раҳбари, инглиз тили фани ўқитувчиси

Ўзбекистон Республикаси

Президенти                          Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри, 2021 йил 29 сентябрь