Нукус шаҳрида регби-7 бўйича аёллар ва эркаклар жамоалари ўртасида ўтказилган Ўзбекистон кубоги ва чемпионати баҳслари якунланди.
Беллашувлар натижасига кўра, кубок мусобақасида 1-ўринни аёллар жамоалари ўртасида мезбонлар, эркаклар жамоалари орасида эса Тошкент шаҳри эгаллади.
Ўзбекистон чемпионатида қорақалпоғистонлик қизлар 1-ўринга мушарраф бўлди. 2- ва 3- ўринларни Навоий ва Тошкентнинг “Университет” жамоалари қўлга киритди.
Эркаклар жамоалари ўртасидаги баҳсларда эса Тошкент шаҳри ғолибликни қўлга киритган бўлса, Қорақалпоғистон ва Хоразм вакиллари кейинги ўринларни эгаллашди.
Чемпионат якунларига кўра, мусобақаларда муносиб қатнашган жамоаларнинг иқтидорли спортчилари орасидан аёллар ва эркаклар терма жамоаси шакллантирилади.