Коррупцияга қарши тарғибот тадбири


Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида «Коррупция – миллий-маънавий хавфсизликка таҳдид» мавзусида ҳуқуқий тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Унда мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ходимлари, талабалар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этди.

Тадбирда суд ва бошқа органлар қарорларини ижро этишда қонунчилик талабларига тўлиқ риоя қилиш, коррупциянинг олдини олиш, қонун бузилишлар, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш бўйича атрофлича тушунтириш берилди. Шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий билимини ошириш борасида ота-оналарнинг ҳам фикр-мулоҳазалари тингланди.