ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШДАГИ ИМКОНИЯТЛАР


Бугунги кунда замонавий технологиялар ёрдамида уй-жой ва мол-мулкингизни, қолаверса, ўзингизнинг хавфсизлигингизни таъминлашга кенг имкониятлар яратилган.

Маълумки,  жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини ишончли ҳимоя қилиш юзасидан тузилган шартнома асосида қўриқланаётган объектларда содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олиш, хизматни самарали ташкил этиш ва янада кучайтириш, осойишталикни сақлаш, хавфсизликни таъминлаш борасида Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси Нукус шаҳар қўриқлаш бўлими томонидан бир қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, умумий қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан қўриқланаётган объектларга ўрнатилган техник қўриқлаш сигнализация ускуналари ёрдамида биронта ҳам ўғрилик, талончилик, ­бос­қинчилик каби кўнгилсиз ҳолатлар содир этилмади.

Хафвсизликни таъминлаш, фаолиятни талаб даражасида ташкил қилиш мақсадида ходимларимизнинг онг-тафаккури, уларнинг касбий маҳоратини ошириш баробарида қўриқланаётган объектлар ва фуқаролар хонадонларининг техник жиҳатдан мустаҳкамлиги,  замонавий қўриқлаш жиҳозлари билан таъминлаш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратиб, бу борадаги ишлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Шу боис, давлат объектлари ва фуқароларнинг ­хонадонларини, хусусий мулкларини қўриқлашда техник қўриқлаш пультларидан фойдаланилмоқда.

Асосийси, фуқаролар ўз шахсий хонадонларига техник қўриқлаш пунктларининг электрон қўриқлаш ускуналарини ўрнатиб, қўриқлаш хизматидан фойдаланса, албатта шахсий уй-жойи ҳамда мол-мулкининг хавфсизлиги таъминланади.

Зеро, иш, дам олиш ҳамда узоқ сафарга бехавотир бориб келиш имконияти туғилади.

А.ЮСУПБАЕВ,

Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси Нукус шаҳар қўриқлаш бўлимининг  3-отряд

1-гуруҳ командири.