Миллий қадриятларимиз ифодаси


Бердақ  номидаги  Қорақалпоқ  давлат  академик мусиқали  театрида “Қорақалпоғистоннинг миллий  қадриятлари” мавзусида кўргазма савдоси бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” бирлашмаси ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси ­бошқармаси томонидан ташкил этилди.

Унда сўзга чиққанлар, мамлакатимизда ҳунармандчиликни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, шунингдек, ҳунармандлар учун  яратилаётган имтиёзлар ҳақида алоҳида таъкидладилар.

Тадбир иштирокчилари кўргазмага қўйилган, ҳунарманд томонидан ишланган 30 дан ортиқ маҳсулотлар билан танишдилар.