Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон либерал демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан ЎзЛиДеП ташкил этилганлигининг 15 йиллиги муносабати билан ёшлар орасида “Буюк келажак сари — ЎзЛиДеП билан” шиори остида “Билим ринг” интеллектуал мусобақаси ўтказилди.
— Мусобақани ўтказишдан асосий мақсад, партиянинг мақсад ва вазифаларини кенг тарғиб этиш, фаол ёшларни қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ва билимли ёшларни сафимизга қўшиш, уларнинг сиёсий, ҳуқуқий билимларини янада ошириш ва бўлғуси сайловлар учун депутатликка номзодлар захирасини шакллантиришдан иборат, — дейди ЎзЛиДеП Қорақалпоғистон Республикаси кенгашининг аппарат раҳбари Ш.Ўтемисов.
Мусобақа якунида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг “Карсу” жамоаси ғолиб бўлди.