Яқинда Ажиниёз номидаги давлат педагогика институти қошидаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий марказида Иван Тургенов таваллудининг 200 йиллигига бағишланган адабий кеча бўлиб ўтди.
— Ёзувчининг бир қатор асарлари, жумладан, “Муму”, “Оталар ва болалар”, “Ася”, “Овчининг кундалиги” асарлари дарсликларга киритилган, — дейди Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий марказининг доценти Г.Аекеева.
Тадбир сўнггида ёзувчининг асарлари асосида саҳна кўринишлари иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.