Нукус шаҳрида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги ташаббуси билан «Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий маркази» ҳамкорлигида турли лойиҳалар амалга оширилди.
Семинарларга халқаро даражадаги ТESOL, CELTA сертификатларини қўлга киритган, Англия, Германия, АҚШ каби давлатларда тажриба орттирган ва нодавлат таълим муассасаларда фаолият юритаётган тажрибали тренерлар жалб этилди.
— Лойиҳанинг эътиборли жиҳати ўқитувчилар дарсларни қизиқарли ва фойдали ўтишга қаратилган кўплаб усулларни ўзлаштириш имконига эга бўлишди, — дейди лойиҳа тренери Турсунгул Утиниязова.
Марафон доирасида олис ҳудудларда жойлашган мактабларнинг 50 нафар чет тили ўқитувчилари учун бепул халқаро IELTS тест синовлари ташкил этилди. Шунингдек, тадбирда республикамиздаги 17 та чет тилига ихтисослаштирилган мактабларнинг директорлари учун агентликнинг LLL (Language learning lab) лойиҳаси ҳақида тўлиқ маълумот берилди.