Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат комплекси ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг Элликқальа тумани бўлими томонидан 2017 йилнинг бошидан буён, иш ҳақиларини ололмай юрган 36 нафар ишчи ходимларнинг 102 миллион 405 минг 699 сўм миқдордаги меҳнат ҳақи ундириб берилди.
“Элликқалъа Агросервис МТП” МЧЖда ўтказилган текшириш жараёнида жамиятда иш билан банд бўлган 36 ишчи ходимларнинг маошлари берилмаётганлиги аниқланди, — дейди инспекциянинг Элликқальа туман бўлими бошлиғи, адлия кичик маслаҳатчиси Б.Айтимбетов. — Ушбу ҳолат бўйича инспекциянинг туман бўлими томонидан 36 нафар ходимларнинг 2018 йил 1 августга қадар жами 102 миллион 405 минг 699 сўм иш ҳақиларини ундириш юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судига даъво ариза киритилди. Шунингдек, суднинг қарори асосида жамият ишчи ходимларининг маошлари тўлиқ тўлаб берилиши таъминланди.
Инспекциянинг туман бўлими томонидан ушбу йўналишдаги ишлар давом этмоқда.