24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Сайлов – бу фуқароларнинг Конституцияда белгиланган асосий ҳуқуқи ҳисобланади. Сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сайлов ҳуқуқига эга.
Сайловчиларга Сайлов кодекси ва Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 25 август кунги қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказишда коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалишини олдини олиш бўйича” Йўриқномада белгиланган қоидаларни эслатиб ўтсак.
Овоз бериш 24 октябрь куни 8.00 дан 20.00 га қадар ўтказилади. Овоз бериш вақти ва ўрни ҳақида участка сайлов комиссияси сайловчиларни сайловдан камида ўн кун олдин хабардор этади. Сайловчиларни овоз бериш жойи ва вақти ҳақида хабардор қилиш қўшимча равишда оммавий ахборот воситалари, ахборот коммуникация технологиялари ва тарғибот материаллари ёрдамида амалга оширилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ҳам бошқа ваколатхоналарида тузилган сайлов участкаларида овоз бериш сайлов куни ушбу сайлов участкалари жойлашган ердаги маҳаллий вақт билан 8.00 дан 20.00 га қадар амалга оширилади.
Сайловчи овоз бериш биносига келганида унинг тана ҳарорати ўлчанади ва қўлига антисептик суюқлиги сепилади, ҳимоя ниқоби бўлмаган сайловчига ниқоб берилади ва бинога киритилади.
Сайловчи оралиқ масофани сақлаган ҳолда ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг тегишли бетини очади ва участка сайлов комиссиясини ушбу ҳужжат билан контактсиз таништиришига имконият яратади ва сайловчилар рўйхатига имзо қўяди. Шундан сўнг унга сайлов бюллетени берилади.
Сайловчи сайловчилар рўйхатига имзо қўйишда, сайлов бюллетенини олишда ва яширин овоз бериш кабинаси (хонаси)да сайлов бюллетенини тўлдиришда тиббий қўлқопда бўлиши ҳамда сайловчига яширин овоз бериш кабинаси (хонаси)да бир дақиқадан ортиқ бўлмаслиги тавсия этилади. Қандайдир сабабга кўра сайловчилар тизимига фамилияси кирмай қолган сайловчиларнинг фамилиялари сайловчининг шахси, фуқаролиги ва яшаш жойини тасдиқловчи ҳужжат асосида сайловчилар рўйхати иловасига киритилади.
Сайловчи сайлов бюллетенини олгач, уни яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида тўлдиради. Олдинги сайловдардан фарқли турда жорий йилги сайловда яширин овоз бериш кабиналарига парда осилмайди. Сайлов бюллетенини тўлдириш чоғида овоз берувчи шахсдан бошқа шахсларнинг ҳозир бўлиши тақиқланади.
Сайлов бюллетенини мустақил равишда тўлдириш имкониятига эга бўлмаган сайловчи ўз хоҳишига кўра яширин овоз бериш кабинасига ёки хонасига бошқа шахсни таклиф қилишга ҳақли, бундан сайлов комиссияси таркибига кирадиган шахслар, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари мустасно. Сайловчи ўзи ёқлаб овоз бераётган номзоднинг фамилияси рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга «+» ёки «?» ёхуд «х» белгисини қўяди.
Овоз берувчи тўлдирилган сайлов бюллетенини сайлов қутисига ташлайди.
Бузиб қўйилган сайлов бюллетени сайловчининг илтимосига кўра янгисига алмаштирилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, сайловчилар сайлов бюллетенига фақатгина бир номзодга овоз бериш керак.
Сабаби овоз бериш вақтида биттадан ортиқ квадратга «+» ёки «?» ёхуд «х» белгиси қўйилган ёки битта ҳам квадратга бундай белгилар қўйилмаган сайлов бюллетенлари ҳақиқий эмас деб топилади.
Сайлов жараёнида сайловчилар бошқа иштирокчиларнинг тана ҳарорати 370С ва ундан юқори бўлган тақдирда улар овоз бериш хонасига киритилмайди.
Бунда, тана ҳарорати 370С ва ундан юқори бўлган сайловчилар учун алоҳида ажратилган жойларда (бинонинг кириш қисми ва бошқалар) икки нафар участка сайлов комиссияси аъзоси ҳозирлигида кўчма сайлов қутилари ва кабиналаридан фойдаланган ҳолда яширин овоз бериш ҳуқуқи таъминланади.
Коронавирус инфекциясидан уй шароитида даволанаётган сайловчининг турган (яшаш) жойида овоз бериши таъминланади.
Сайлов кодексига кўра, агарда сайловчи 2021 йил 24 октябрь куни ўзи яшайдиган жойда бўлиш имкониятига эга бўлмаган ҳолда муддатидан олдин овоз бериши, агарда соғлиғи ҳолатига ёки бошқа сабабларга кўра овоз бериш биносига кела олмаса турган яшаш жойида овоз бериш ҳуқуқига эга.
Жамшид Бекимбетов,
Амударё тумани Адлия бўлими бош маслаҳатчиси.