Ходимлар бошқарма бошлиғи кубоги учун беллашди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ходимлари ўртасида мини футбол бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Бошқарма бошлиғи кубоги учун касаба уюшмаси қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этилган мусобақада олтита жамоа иштирок этди.

Мусобақа якунида бошқарма-1 жамоаси биринчи, Қўнғирот, Қонликўл, Шўманой, Хўжайли туманлари бўлимларидан ташкил топган жамоа иккинчи, Амударё, Беруний, Тўрткўл, Элликқалъа туманлари бўлимларидан ташкил топган жамоа учинчи ўринларни эгаллади.

Ғолиб ва совриндорлар кубок, медаль, диплом ҳамда совғалар билан тақдирланди.