Чорвачиликни ривожлантириш бўйича янги лойиҳа


Бугунги кунда республикамизда чорвачилик тармоғини жадал ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Шўманой тумани Қарабайли маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Begjapli Beksultan-sharwa” фермер хўжалигида янги лойиҳа ўз ишини бошлади. Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун туман ҳокимлиги томонидан ер майдони ажратиб берилди.

Шунингдек, Халқбанки томонидан 1 млрд. 750 млн. сўм ажратилиб, жорий йилда Германия давлатидан Голштейн зотли 63 бош наслли қорамол олиб келинди.

Бу каби лойиҳаларнинг амалга оширилиши аҳолини тоза сут ва гўшт маҳсулотлари билан таъминлаш баробарида, янги иш ўринларини яратишда муҳим аҳамият касб этмоқда.