«Тиббиёт ходимлари куни» касб байрами муносабати билан Қорақалпоғистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида


ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕСИ ПРЕЗИДИУМИНИНГ  ҚАРОРИ

Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 85-моддаси 6-бандига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Президиуми ҚАРОР   ҚИЛАДИ:

Халқимиз саломатлигини сақлашдаги, тиббиёт соҳасидаги фидокорона хизматлари, ёш кадрларни ўз касбига садоқат руҳида тарбиялашдаги самарали меҳнатлари ҳамда жамоат ишларидаги фаоллиги учун қуйидагилар мукофотлансин:

 

“Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган

соғлиқни сақлаш ходими” фахрий унвони билан:

Тлеубергенов Балтабай — Мўйноқ тумани  тиббиёт бирлашмасига қарашли 33-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси мудири

Соатова Барно Камоловна — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қорақалпоғистон  филиалининг терапевтик профиль бўйича реанимация бўлими мудири

 

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг «Фахрий ёрлиғи» билан:

Сейтниязов Даулетбай Отелбаевич — Қўнғирот тумани давлат санитария- эпидемиология назорат маркази бош шифокори

Арзиева Зухра Кенжебаевна — Нукус тумани тиббиёт  бирлашмасига қарашли кўп тармоқли поликлиникаси шифокори

Қорақалпоғистон Республикаси

Жўқорғи Кенгеси Раиси                                М.Ерниязов   

Нукус шаҳри, 2018 йил 9 ноябрь