Хотин-қизларга қаратилаётган юксак эътибор натижасида уларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги роли тобора ортиб бормоқда.
“Йил аёли” танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилиб, унда Кегейли туманидаги “Орзу” фермер хўжалиги раҳбари Палзада Салиева биринчи, Тўрткўл туманидаги “Шорахон” овул фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари Ўрингул Аллабергенова иккинчи, Қонликўл туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси Нигора Алламбергенова учинчи ўринни эгаллади.
Шунингдек, “Йилнинг энг ватанпарвар аёли”, “Йилнинг энг илғор тадбиркор аёли”,“Йилнинг энг яхши ижодкор аёли”, “Ўз касбининг устаси бўлган йил аёли”, “Йилнинг энг кучли маънавий-маърифий тарғиботчиси”, “Йилнинг энг жонкуяр устози”, “Йилнинг энг фаол соғлом турмуш тарзи ташкилотчиси”, “Йилнинг энг янги ғоялар ташаббускори” номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.
Танлов ғолибларига ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.