Кексалар эъзозда


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги “Кексаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан кекса авлод вакилларига муносиб эътибор қаратиш мақсадида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, нуроний отахон ва онахонларнинг юртимиздаги қадимий шаҳарлар, археологик объектлар, диққатга сазовор жойлар, маданият масканларига саёҳати ташкил этилмоқда.

Куни кеча Нукус шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи бир гуруҳ кекса отахон ва онахонлар ҳамда мудофаа тизими фахрийларининг И.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейига саёҳати уюштирилди. Нуронийлар бу ерда қорақалпоқ халқининг тарихи, этнографиясига оид экспонатлар, музей коллекциясидан ўрин олган ноёб тасвирий санъат асарлари билан яқиндан танишди.

Саёҳат иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.