Энг муносиблар тақдирланди


Қорақалпоқ давлат Ёш томошабинлар театрида ­“Китобхонлик ҳафталиги” доирасида ўтказилган танловлар ғолиблари тақдирланди.

Ҳафталик доирасида турли викторина ўйинлари, савол-жавоб кечалари, янги китоблар тақдимоти, ёзувчи шоирлар ­билан учрашувлар ташкил этилди. Ижтимоий тармоқларда онлайн танловлар ўтказилиб, ғолиблар тақдирланди.

Жумладан, “Янги Ўзбекистон кутубхонаси менинг нигоҳимда” онлайн танловида Қораўзак туманидаги 8-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Ҳ.Қалбаева, “Боболар мероси, болалар фольклори” танловида Хўжайли туманидаги 6-умумтаълим мактабининг 5-синф ўқувчиси У.Жақсимуратова, “Китобхонлар лидери” танловида Қонликўл туманидаги 8- умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Д.Жумамбетова, “Кун китобхони” танловида Кегайли туманидаги 26-умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси А.Абдиносиров, “Йилнинг энг намунали мактаб кутубхоначиси” онлайн танловида Хўжайли туманидаги 4-умумтаълим мактабининг кутубхоначиси П.Раймова ғолиб бўлди.

Ғолиб ва барча совриндорларга ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.