Элликқалъада “ХДП боғи” ташкил қилинди


Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан ­Элликқалъа туманида “Яшил макон” умуммиллий ­лойиҳаси доирасида бир гектар ер майдонида боғ ташкил қилинди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси раҳбари Х.Ешимбетов, Эллик­қалъа тумани ҳокими С.Авезов, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси аъзолари, партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши масъул ходимлари, Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари аъзолари, партия туман ва шаҳар кенгашлари раислари, партия фаоллари иштирок этди.

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг бу ташаббуси юртимизда амалга оширилаётган кўкаламзорлаштириш ишларига катта ҳисса бўлиб қўшилди.