Тил яшаса, миллат яшайди


Самарқанд ветеринария медицинаси институти ­Нукус филиалида Қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан “Қадринг баланд бўлсин, она тилим” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда филиал директори А.Есимбетов, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Я.Ажимов, Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси, филология фанлари номзоди ­А.Абдиев ва бошқалар сўзга чиқиб, ҳар бир миллатнинг бебаҳо хазинаси бўлган она тилини асраб-авайлаш ва бойитиш ҳамда бу борада юртимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар хусусида тўхталиб ўтдилар.

Тадбирда, она тили ҳақидаги сара шеърлар ўқилиб, қорақалпоқ миллий урф-одатларини ўзида ифода этган саҳна кўринишлари ва миллий рақслар намойиш этилди.

Тадбир давомида “Тил яшаса, миллат яшайди” мавзусида ўтказилган иншолар ҳамда видеороликлар танловларининг ғолиблари муносиб тарзда тақдирланди.