Хўжайли тумани ҳудудида янги қурилаётган ва қайта таъмирланаётган биноларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва бошқа кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Хўжайли тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
«Ёнғин хавфсизлиги ойлиги» тадбири доирасида объектларда профилактик учрашувлар ташкил этилиб, қурувчилар ва лойиҳачиларга ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш юзасидан тушунчалар берилди.
Тумандаги соҳавий хизматлар билан ҳамкорликда кўчалар, автомобиль йўллари ҳамда бозорлар атрофида, шунингдек маҳаллаларда қурилаётган биноларнинг қурилиш меъёрий қоидалари талабларига жавоб бериш ҳолати кундузи ва тунги вақтларда ўрганилиб аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.
Ш.Турсунбаев,
Хўжайли тумани ФВБ НТБ бошлиғи, катта лейтенант.