Гулистон МАТЁҚУБОВА,
Қорақалпоғистон халқ шоири.
Ватан тарихида шонли сана бор,
Мангу истиқлолга метин пойдевор,
Ҳаётбахш қудрати, салоҳияти,
Озод кўнгилларга фахр-ифтихор,
Саодат Қомуси — Конституциям!
Ҳаёт ҳар инсонга улуғ неъматдир,
Ҳимоя қилинар қайда бўлса ҳам,
Туғилган Ватани ҳур мамлакатдир,
Ҳуқуқ, эркинлиги мудом мустаҳкам,
Шон-шавкат Қомуси Конституциям!
Дўстлик, биродарлик олий қадрият,
Юртда бағрикенглик дахлсиз қудрат.
Фаровон ҳаётдан ўсар овул-эл,
Бирдан-бир манбаи халқ бўлган давлат,
Садоқат Қомуси — Конституциям!
Ҳар ким ўз имони, эътиқодига,
Фикр, Сўз, Эркига эгалиги бор,
Ҳар ким Ватанининг ҳур равнақига,
Виждон, ор-номуси билан дахлдор,
Кафолат Қомуси — Конституциям!
Озод меҳнатдан ризқ-насиба бутун,
Топар ҳар ким ўзин касбидан камол,
Азиздир оналар, азиз оталар,
Мустақиллик билан ёшлар баркамол,
Ҳимоят Қомуси — Конституциям!
Қадриятлар улуғланар, сақланар,
Тарих, маънавият энг бой меросдир.
Табиат, Ер ва сув жондай асралар,
Ҳаммаси фидоий халқимга хосдир.
Ақл-ҳикмат Қомуси — Конституциям!
Қорақалпоқ юртим, ота маконим,
Устюртим, Қоратоғ маъданларга кон,
Асосий Қомуси Ўзбекистоннинг,
Келажагинг учун мустаҳкам девон.
Ҳур давлат Қомуси — Конституциям!
Юртбоши халқимнинг тинчлигин сақлаб,
Жаҳонда ёқлар юрт манфаатларини,
Ватаннинг энг улуғ ишончин оқлаб,
Оширар шон-билан шавкатларини.
Адолат Қомуси — Конституциям!