Мамлакатимизда истеъдодли ўқувчи-ёшларни аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида турли хил кўрик-танлов ва мусобақаларнинг ўтказилиши аҳамиятлидир.
Нукус шаҳрида «Камалак юлдузлари» республика болалар ижодиёти фестивалининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди. Унда фестивалнинг туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 350 нафардан ортиқ иқтидорли ўқувчи ёшлар иштирок этиб, ўзаро беллашишди.
Мазкур фестиваль Есжан бахши номидаги болалар мусиқа ва санъат мактабида, шунингдек Прогресс таълим ва ривожлантириш марказига қарашли 46-сонли ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида ўтказилди.
Фестиваль якунида ўз йўналишлари ва ёш тоифалари бўйича 1,2,3-ўринни қўлга киритган жами 54 нафар иштирокчи болалар ташкилотчилар томонидан тайёрланган диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
М.ҲАБИБУЛЛАЕВ олган сурат.