Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббус ижроси доирасида ўтказилган кўрик-танловлар ва спорт мусобақалари ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда сўзга чиққанлар, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш, илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятини самарали йўлга қўйиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларга тўхталди.
Таъкидланганидек, ёшларни адабиёт, санъат, маданият, спорт ва ахборот технологиялари йўналишига ҳамда китоб ўқишга қизиқишини орттиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада республикамизда амалга оширилаётган ишлар ўзининг ижобий самарасини бериб, сўнгги беш йилда мактаб битирувчиларининг олий ўқув юртларига кириш кўрсаткичи 2 баробарга ортди.
Тадбирда ғолиб иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.