Қорақалпоғистон Республикаси суди раиси ўринбосари К.Тарихов, Жиноят ишлари бўйича Қўнғирот туман суди раиси Д.Разов ҳамда Қўнғирот туманлараро иқтисодий суди раиси А.Аяпов Қўнғирот туман Давлат хизматлари марказида туман Адлия бўлими, Юридик хизмат марказининг раҳбар ва ходимлари, тадбиркорлик субъектлари иштирокида “ягона дарча” тизимини судлар фаолиятига тадбиқ этиш лойиҳасининг аҳамияти хусусида тарғибот олиб борди.
Маълумки, давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев ўзининг сайловолди дастурида суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг асосий йўналишларига тўхталиб, эндиликда судлар фаолиятига “ягона дарча” тартиби жорий этилиши билан боғлиқ ташаббусни илгари сурган эди. Жумладан, бундан буён иш фуқаролик, иқтисодий ёки маъмурий судга тааллуқли бўлишидан қатъи назар, аризалар “ягона дарча” орқали қабул қилиниши, бу эса фуқаро ва тадбиркорларнинг эшикма-эшик сарсон бўлишига чек қўйишини таъкидлаган эди.
Олий суд томонидан айни масалага доир лойиҳа ишлаб чиқилиб, судьялар, адвокатлар ҳамда кенг жамоатчиликка ҳавола этиш, лойиҳа юзасидан фикр-мулоҳазаларни умумлаштириш жараёнлари олиб борилмоқда.