Кегейли тумани “Обод” овул фуқаролар йиғинининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар, маҳалла жамиятда тинчлик-тотувлик, меҳр-оқибат, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, оилалар жипслиги, аҳолининг кундалик муаммоларини ҳал этишда халқимизга энг яқин ижтимоий тузилма эканини қайд этишди.
Жами 436 миллион маблағ эвазига бунёд этилган мазкур бинода маънавият ва маърифат, маҳалла раиси ҳамда ўринбосарлари учун алоҳида хоналар мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири замонавий моддий-техника воситалари билан таъминланган.
Тадбирда овул фуқаролар йиғинига компьютер ва мебель жамланмаси топширилди. Шунингдек, ҳудуддаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож 2 нафар фуқаронинг ҳар бирига 1 миллион сўмдан моддий ёрдам кўрсатилди.
Тадбир иштирокчилари янги бинода яратилган шарт-шароитлар билан танишди.