Ҳаваскор халқ ва қўғирчоқ театрлари танлови


Тахтакўпир туманида Халқаро театр куни муносабати билан ҳаваскор халқ театрлари ва қўғирчоқ театрларининг кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Кўрик-танловда шаҳар ва туман маданият бўлимларидан 13 та ҳаваскорлик театри ҳамда 6 та қўғирчоқ театри жамоалари иштирок этди.

Кўрик-танлов якуни бўйича ҳаваскор халқ театрлари ўртасида Хўжайли тумани Маданият бўлимининг О.Халимов номидаги халқ театри биринчи, ­Кегейли тумани Маданият бўлимининг халқ театри иккинчи, Қўнғирот тумани Маданият бўлимининг А.Утепов номидаги халқ театри учинчи ўринни эгаллади.

Шунингдек, номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Ғолиб жамоалар Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг диплом ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.